23:30 / 19.03.2020
3 462

Президент: Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади

Президент: Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади
Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш юзасидан вазифалар белгиланди.

«Масалан, меҳмонхона бизнесида 90 миллиард сўмлик, транспорт-логистика соҳасида 650 миллиард сўмлик, умумий овқатланиш муассасаларида 180 миллиард сўмлик, ташқи савдо корхоналарида 3,6 триллион сўмлик кредитларни қайтариш имконияти пасаймоқда. Туристик фирма ва меҳмонхоналар ҳар бир сайёҳ учун кунига 2-3 доллардан туризм йиғими тўлаб келмоқда.

Шу боис ушбу корхоналарнинг кредит муддатларини узайтириш, туристик йиғимлар ундиришни вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма берилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбари ҳокимларга иқтисодий қийинчиликка дуч келган корхоналардан маҳаллий солиқларни ундиришни 6 ойгача кечиктириш ваколати берилишини қайд этиб ўтган.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи, фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилади. Бунда маҳаллий бюджетдаги йўқотишлар республика бюджетидан қоплаб берилади.

Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.

Йиғилишда халқаро савдодаги вазиятни инобатга олиб, экспорт-импорт бўйича кечиктирилган қарздорликка жарима қўлламаслик, «яшил йўлак»лардан маҳсулот ўтказишни кўпайтириш, юк ташишда юзага келаётган масалаларни оператив ҳал этиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

«Ҳозирги ҳолатда баъзи корхоналарнинг солиқ тушадиган базаси камайиши табиий. Лекин бу камомад нима ҳисобидан қопланиши бўйича мутасаддиларда кундалик таҳлил ва сўров бўлиши шарт», деган президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Президент: Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади