2 466
Марказий банк имконияти бор қарздорларни олинган кредитларни вақтида қайтаришга чақирди
Марказий банк ҳозирги кунда кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларни ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда тўлашни давом эттиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича тўловларни амалга ошириш муддатини 2020 йилнинг 1 октябрига қадар кечиктирган эди.
«Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланилиши лозим.
Келгусида қарз олувчиларда қарз суммаси ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Марказий банк жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда сўндиришни давом эттиришни тавсия этади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Марказий банк тижорат банклари раҳбарларини карантин даврида марказий телеканалларда, шу жумладан, «Коронавирус инфо»да доимий брифинглар ўтказиш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар орқали банк билан боғланиш бўйича алоқа каналлари (веб-сайт, ишонч телефони, Telegram-бот) тўғрисидаги маълумотларни кенг тарғиб қилган ҳолда, мижозлар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш тартиби (шу жумладан, кўп бериладиган саволларга батафсил жавоб бериш) юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб боришга чақиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар