2 164
«Тадбиркор муаммодан кўра кўпроқ имконият излайди» – Зафар Ҳошимов иқтисодий инқирозлар ҳақида
Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов «MFactor» лойиҳаси меҳмони бўлиб, инқирозлар ва тадбиркорлик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳозир ҳамма тадбиркорлар бир-бирига ёрдам берадиган, қўллаб-қувватлайдиган пайт. Шунинг учун ҳаммамиз биргаликда, ҳамкорликда қийинчиликни биргаликда босиб ўтишимиз осонроқ.
Тадбиркор деганда ташаббускор, истиқболни қўра оладиган, ҳаётга ижодий назар билан қарайдиган, ҳаётга, шароитга мослашувчан, фойда топаман деб таваккалчилик қиладиган одамларни тушунамиз. Улар муаммоларга қараганда имкониятларни излашга ҳаракат қилади», – деди Зафар Ҳошимов.
У ҳозирда кузатилаётган инқирознинг ўзига хос жиҳатларига тўхталди.
«Тарихда жуда кўп инқирозлар бўлган. Иқтисодиётнинг циклик ривожланиши бор, унда инқирозлар муқаррар. Гоҳида тез-тез, гоҳида секин келади.
Инқироз – ривожланишнинг жуда ҳам муҳим босқичи. Чунки у тадбиркорларни, иқтисодиётни ўзгаришларга бошлайдиган туртки. Айрим соҳадаги, минтақавий ва глобал инқирозлар бўлиши мумкин. Ҳозирги иқтисодий инқирознинг сабаби иқтисодий омиллар эмас.
Инқироз ҳақиқатда глобал. Бутун дунё иқтисоди тўхтаб қолди. Таҳлил қилиш ҳам қийин, чунки ҳеч бир мамлакат, корхоналар бу аҳволга тушмаган эди», – деди Ҳошимов.
Зафар Ҳошимов тадбиркорлик ва инқироз тушунчалари ҳақида фикр билдирди.
«Тадбиркорлик – бир қайиқ. Тадбиркорлар қайиқ ясаб, уммонга сафарга чиқади. Уммонга сафарга чиққан одам албатта билиши керакки, ҳар доим ҳам қуёш бўлмайди. Сув сатҳи бир хил бўлишига ҳам кафолат йўқ. Яъни бўронлар ҳам бўлади. Уммонга чиққанимизда турли хил қийинчиликлар бўлиши, уларни босиб ўтишимиз кераклигини бўйнимизга олиб чиқишимиз керак.
Тадбиркор бу йўлга энг аввало Аллоҳга ишониб чиқиши, инқирозни ҳам Аллоҳнинг синови деб билиши керак. Бошқа тарафдан ҳам неъмат, ризқ, омадни ҳам Аллоҳ бергувчидир. Тадбиркор Аллоҳга таваккал қилдими, имкониятсиз нарсанинг ўзи йўқ», – деди у.
Korzinka.uz асосчиси тадбиркорликни математикадаги ўйинлар назариясига таққослади.
«Тадбиркорлик ҳам бир ўйин, лекин яхши томони – бу ўйин ҳеч қачон тугамайди. Қийинчилик, паст-баланд бўлади. Ишониш керакки, бу ўйин тугамайди. Худди ўз-ўзини юргизадиган, батареяси тугамайдиган машинага ўхшайди. Агар биз тадбиркорларнинг батареямиз тугаб қолмаса, бизнесни ҳар қандай шароитда юргизиш имконияти бор», – деди Зафар Ҳошимов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар