Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов «MFactor» лойиҳаси меҳмони бўлиб, инқирозлар ва тадбиркорлик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Муносабат» кўрсатуви давомида тадбиркор карантин қачон тугаши ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Коронавирусни кейинги ҳафта ёки кейинги ойда узил-кесил ютиб чиқа олмаймиз. Бу қачон ҳал бўлади? Вакцина чиқиб, ҳаммамиз олганимиздан кейин у қўрқинчли бўлмайди. Ўтмишда одамлар жуда кўп касалликларни шу йўсинда йўқ қилиб келган.
Ўйлайманки, карантиндан чиқиш ички шароитда ҳам, ташқи шароитда ҳам босқичма-босқич содир бўлади. Бу касалликнинг тарқалиш шароитига боғлиқ. Менинг фикримча, 20 апрелда очиб юбориш нотўғри. Чунки ҳали ҳам касалликдан зарарланишнинг янги ҳолатлари қайд этиляпти», деди Ҳошимов.
У инқироз натижасида янги соҳалар пайдо бўлиши ҳақида гапирди.
«Истеъмолчиларнинг хулқ-атвори ўзгаради. Келажакдаги янги соҳалар – фармацевтика, уйда пазандачилик қилиш, китоблар сотиш, медиа контент бериш. Тадбиркорлар шунга ўхшаш ўзгаришларни ҳушёрлик билан кузатишлари ва унга мослашишлари керак. Супермаркетларимизда бўлаётган бир неча ўзгаришларни айтаман. Ҳозир харидорлар кичик ҳажмли эмас, катта ҳажмли нарсаларни олгиси келади. Тадбиркорлар шу трендларни кўриб, тез мослашишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Онлайн таълим – келажакнинг яхши маҳсулоти бўлади. Онлайн таълим мамлакат учун жуда зарур. Ҳозирда юқори малакали ўқитувчилар бўйича катта етишмовчилик бор. Ҳар бир қишлоқ, туман, мактабга барча фанлар бўйича керакли малакадаги устозларни етказиб бериш узоқ ва қийин. Шу масалани онлайн таълим орқали анча осон ҳал қилиш мумкин», дейди тадбиркор.
Унинг таъкидича, инқирозлар тадбиркорларга янги имкониятларни тақдим этади.
«Инқирозлар муваффақиятли ва у қадар олдинга чиқмаган тадбиркорларнинг имкониятларини тенглаштиради. Ҳозир катта бизнеслар катта бўлаверади, кичкиналари кичиклигича қолади дейдиган вақтмас. Инқирознинг тадбиркорлар учун умид берадиган томони – уларнинг имконияти ва даражасини тенглаштириб қўйиши мумкин. Чунки янги саҳифа очиляпти. Янги саҳифада янги қоидалар, услублар. Биз шу вақтгача билган нарсалар амал қилмай қолиши мумкин. Бизнесга янги кирган одамлар биз кўрмаган нарсаларни кўриб, яхшироқ ва омадлироқ ишлаш имконияти бор», деди у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар