17:10 / 20.04.2020
2 510

«Payme» акцияларини сотиб олган Грузия банки Ўзбекистонга кириб келди

«Payme» акцияларини сотиб олган Грузия банки Ўзбекистонга кириб келди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 11 апрелдаги қарорига мувофиқ, «TBC Bank» акциядорлик тижорат банкига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.

Маълум бўлишича: Ўзбекистонда очилаётган банк «TBC Bank» (Грузия)нинг шўъбаси ҳисобланади. «TBC Bank» (Грузия) 1992 йилда ташкил этилган. Бир неча йил давомида (2012–2015) банк интернет-банкинг бўйича Марказий ва Шарқий Европанинг энг яхши банклардан бири сифатида эътироф этилган.

Дарвоқе, «TBC Bank» бундан роппа-роса бир йил аввал Ўзбекистондаги энг йирик тўлов операторларидан бири – «Payme» тизимининг 51 фоиз акцияларини сотиб олганди. Шартнома қиймати 5,5 миллион долларни ташкил этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Payme» акцияларини сотиб олган Грузия банки Ўзбекистонга кириб келди