Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида карантин даврида солиқ тушумлари камайиб кетгани ҳақида гапирди.
Давлат раҳбари Ўзбекистонда карантин муддатини жорий йилнинг 10 майига қадар узайтирилганига тўхталар экан, вазият нечоғли жиддийлигини таъкидлади.
«Фуқароларимизнинг даромад манбайи чекланиб қолмоқда, одамлар қийналяпти. Ўз навбатида жойларда қурилиш, ишлаб чиқариш корхоналарининг аксарият қисми фаолиятини тўхтатди ёки тўлиқ қувват билан ишламаяпти», деди президент.
Президент бу ҳолат ҳудудларда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага, аҳоли ҳаётига салбий таъсир кўрсатаётганига эътибор қаратди.
Маълум қилинишича, давлат бюджетига солиқ тушумлари сўнгги бир ҳафтада Навоийда 11 миллиард, Жиззахда 15 миллиард, Қашқадарёда 22 миллиард, Сирдарёда 12 миллиард сўмга камайиб кетган.
«Пандемиядан зарар кўрган кўплаб хорижий давлатлар карантин чекловларини босқичма-босқич ениллаштириб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. Бизда ҳам карантин бошланганига мана, бир ой бўлди. Умуман коронавирус аниқланмаган туман, шаҳарларимиз бор. Биринчи навбатда ушбу ҳудудларда карантин чекловларини секин-асталик билан юмшатиш фурсати келди.
Халқ депутатлари шаҳар, туман кенгашлари қарори билан қайси корхоналарни биринчи навбатда ишлатиш кераклиги тўғрисида таклиф оламиз. Ишлаб чиқариш, қурилиш корхоналари мутлақо тўхтаб қолмаслиги керак. Ҳокимлар кафолат хати беради.
Шуни таъкидлашни истардим, бу юмшатиш санитария ва карантин қоидаларига юз фоиз амал қилинган ҳолда амалга оширилади. Чунки биз одамларимизни боқишимиз керак, ҳаёт давом этяпти», деди президент. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди