09:06 / 27.04.2020
2 062

Ўзбекистон ва Туркия қатор соҳаларда ҳукуматлараро келишувларни амалга оширишни давом эттиради

Ўзбекистон ва Туркия қатор соҳаларда ҳукуматлараро келишувларни амалга оширишни давом эттиради
Ф.Ўктай / Фото: Anadolu Agency
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар келишиб олинди – ушбу йўналишда Преференциал савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш бўйича ишлар янада фаоллаштирилади.

Жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов телеконференцалоқа орқали Туркия вице-президенти Ф.Ўктай билан ўзаро келишувларнинг амалга оширилиши, икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек пандемиянинг икки мамлакат иқтисодиётига таъсирини бартараф этиш бўйича қўшма ташаббуслар истиқболлари юзасидан долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Суҳбат давомида томонлар олий даражадаги ташриф доирасида эришилган келишувларни амалга оширишдаги кўрилаётган чораларга тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистонда қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича алоҳида ҳукумат қарори қабул қилинган ҳамда ташриф доирасида келишилган тадбирлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Туркия ҳукумати томонидан “Йўл харитаси” тасдиқланган.

Амалга оширилиши бошлаб юборилган инвестицион ташаббусларни илгари суриш бўйича ўзаро фаол ҳамкорлик давом эттирилади. Шу нуқтаи назардан, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан келишилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида турк компаниялари раҳбарлари ва соҳа мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар келишиб олинди – ушбу йўналишда Преференциал савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш бўйича ишлар янада фаоллаштирилади. Икки томонлама музокаралар онлайн-сессиялар шаклида ўтказилади, эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг масалаларни батафсил муҳокама қилиш ҳамда яқин орада Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги йиллик товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсадида идоралараро ўзаро ҳамкорлик аниқ механизмларини ишлаб чиқиш учун икки мамлакат ташқи савдо идоралари раҳбарлари даражасида ишчи ташрифлар ташкил этилади.

Музокара давомида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди, турк томони ўз ҳудуди орқали ўзбек маҳсулотларининг узлуксиз ва тўсиқсиз транзити учун энг қулай шароитларни яратиш имкониятларини кўриб чиқишини билдирди. Шу мақсадда Туркия чегарасида ўзбек товарларининг тўпланиши ва кечикишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун икки давлат транспорт вазирлари даражасида мунтазам маслаҳатлашувлар механизми ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Турк томони ушбу ташаббусни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди ва бу борада зарур техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Яқин орада икки давлат соҳа мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлиги онлайн тизимда бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Туркия қатор соҳаларда ҳукуматлараро келишувларни амалга оширишни давом эттиради