
Жорий йилнинг 3 май кунидан Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин нархи арзонлади. Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда бундай маркадаги бензин нархи 1 литри учун 4000 сўм сотилмоқда.
Таъкидланишича, президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг 4 апрел куни “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланган эди.
Мавзкур қарорга мувофиқ 1 майдан эътиборан АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди. Шунингдек, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар