21:50 / 18.05.2020
3 859

Президент аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берди

Президент аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берди
Президент «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Унга кўра, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:
- кичик тадбиркорлик субъектлари;
- бозорлар ва савдо мажмуалари;
- кинотеатрлар;
- умумий овқатланиш жойлари;
- жамоат транспортлари ташкилотлари;
- спорт-соғломлаштириш муассасалари;
- шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан ОЗОД ҚИЛИНАДИ.

Қайд этилишича, кичик тадбиркорлик субъектларига 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон ва 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сонли Фармонларга мувофиқ апрель-май ойлари учун тақдим этилган, мол-мулк ва ер солиғининг фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаларидан;

2020 йил 1 январдан бошлаб 2020 йил 15 майгача бўлган муддатда ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисобланган пеня ва жарималардан ВОЗ КЕЧИЛАДИ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Президент аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берди
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru