11:14 / 11.02.2015
6 432

Canon ўз тарихидаги энг йирик харид ҳақида эълон қилди

Canon ўз тарихидаги энг йирик харид ҳақида эълон қилди
Фотоаппаратлар ишлаб чиқарувчи Canon компанияси кузатув камералари ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи Швециянинг Axis Communications компаниясини сотиб олгани маълум қилди.

Bloomberg агентлиги берган хабарга кўра, япон компанияси Axis Communications 2,8 млрд доллар ёки ҳар компаниянинг ҳар бир акциясига 40,49 доллар миқдорда пул таклиф қилган.

Axis директорлар кенгаши Canon таклифини қабул қилган. Шартноманинг ёпилиш муддати маълум қилинмаган.

Axis компаниясини сотиб олиш Canon учун энг йирик харид бўлади. Бунгача япон компаниясининг энг йирик хариди – 2010 йилда Голландиянинг принтерлар ишлаб чиқарувчи Oce компаниясининг 1,9 млрд долларга сотиб олгани эди.

Манба: www.kun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Иқтисодиёт » Canon ўз тарихидаги энг йирик харид ҳақида эълон қилди