Марказий банкнинг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангалари, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.
«Эски намунадаги ушбу пул белгилари 1 июлга қадар барча тижорат банклари бўлинмалари, 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилинади ва муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади», дейилади хабарда.
Шу муносабат билан, фуқароларда эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлари мавжуд бўлса, белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олиш мумкинлиги эслатиб ўтилган.
Эслатиб зтамиз, 2019 йил 1 июлидан Марказий банкининг эски намунадаги 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотиб, муомаладан чиқарилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди