3 536
Президент алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади
Президентнинг «Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ:
- солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар бўйича имтиёзлар, агар уларнинг ўзида ушбу солиқдан озод қилиш тўғридан тўғри кўрсатилмаган бўлса, ижтимоий солиққа нисбатан татбиқ этилмайди;
- Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслардан сотиб олинадиган ишлар (хизматлар) учун ҚҚС бўйича берилган имтиёзлар, Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар – норезидентлар томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар)га татбиқ этилмайди.
Шунингдек, Фармонга мувофиқ Президентнинг қатор фармон ва қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда.
Жумладан, президентнинг ПФ-3878-сон Фармонида белгиланган ёш оила аъзоларининг солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган маблағни даромад солиғидан озод қилиш тўғрисидаги норма 2021 йил 1 январдан бекор қилинади.
Фармон 2020 йил 1 октябрдан кучга киради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди