07:00 / 09.07.2020
2 531

Адҳам Икромов: «Йил охирига қадар фаолият юритмаётган корхоналарнинг 70 фоизи фаолиятини тиклаш топшириғи берилди»

Адҳам Икромов: «Йил охирига қадар фаолият юритмаётган корхоналарнинг 70 фоизи фаолиятини тиклаш топшириғи берилди»
2019 йилда рўйхатдан ўтган 23 мингта тадбиркорлик субъектининг иш фаолияти тўхтаб қолган ёки бошланмаган. Президент топшириғи билан биз солиқ идоралари билан биргаликда ҳар бир ҳудуд, ҳар бир сектор бўйича уларга қандай имтиёзлар, қандай ёрдамлар кераклигини, қандай муаммолари борлигини аниқлаймиз, деди Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Икромовнинг сўзларига кўра, 2020 йил охирига қадар бу корхоналарнинг 70 фоизи фаолиятини тиклаш топшириғи берилган.

Ярим йилдан буён пандемия давом этаётганига қарамасдан, республикамизда кичик ва ўрта бизнесда янги 46600та корхона ташкил этилди. Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда бу корхоналарга бизнес юритишни ўргатиш, кредитлар ажратиш орқали ёрдам бериш топшириғи берилди.

Бундан ташқари, секторда ишлайдиган ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ идоралари ходимлари тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда Фарғона вилояти бизнес омбудсмани, Оҳангарон тумани савдо-саноат палатаси тажрибасини республикада кенг татбиқ этиш масаласи қўйилди
”, деди Адҳам Икромов.

Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда хусусан, тадбиркорга кўпроқ шароит яратиб бериш, жумладан, электр, газ, сув таъминоти, йўл, кредит билан боғлиқ масалаларни ечиб бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Фаолият бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Бунда тадбиркорни махсус курсларда ўқитиш, субъектни рўйхатдан ўтказиш, асбоб-ускуна сотиб олиш харажатларининг бир қисмига грант ажратиш назарда тутилади. Ушбу тизимнинг вертикал ижросини таъминлаш учун ҳозирда фақат республика даражасида фаолият юритаётган Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ишини тумангача тушириш лозимлиги қайд этилди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Адҳам Икромов: «Йил охирига қадар фаолият юритмаётган корхоналарнинг 70 фоизи фаолиятини тиклаш топшириғи берилди»