16:35 / 13.07.2020
2 116

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида солиқ ва инвестицияга оид 2та шартнома кучга кирди

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида солиқ ва инвестицияга оид 2та шартнома кучга кирди
2017 йил 25 октябрда – президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида имзоланган 2та ҳужжат 2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 9 июлдан қуйидаги иккита халқаро шартнома амал қила бошлаган:

· 1996 йил 8 майдаги Даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлараро Битимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома;
· Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим.

Солиққа оид дастлабки ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда. Шунингдек, 1996 йилдаги Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда.

«Тузатишлар солиқ шаффофлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, бу икки мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахслари томонидан солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва Битим қоидаларини икки мамлакатнинг амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқлаштириш зарурияти билан белгиланади
», – дейилади ТИВ ахборотида.

Инвестиция соҳасидаги битимга асосан, Ўзбекистон ва Туркия инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

«Битим инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, сармоя ва технологияларнинг кириб келишини қулайлаштириш, пул ўтказмаларининг эркин бажарилиши ҳуқуқий асосларини белгилаган.

Ҳужжат 1992 йил 28 апрелда имзоланган аввалги ҳукуматлараро Битимни алмаштиради ҳамда замонавий воқеликни инобатга олган ҳолда инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.

Битим икки давлат иқтисодиётига ўзаро инвестициялар оқими учун мустаҳкам асос яратади, шунингдек, салоҳиятли хорижий инвесторлар учун ҳар икки мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширади
», – деб маълум қилинган Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси томонидан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Туркия ўртасида солиқ ва инвестицияга оид 2та шартнома кучга кирди