Фото: Мосдай
Ҳозирда Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга камайган, Россияга экспорт бутунлай тўхтатилган. Бу ҳақда президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинган, дея хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканалига таяниб «Gazeta.uz».
Шавкат Мирзиёев видеоконференсалоқа режимида нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти ҳамда ушбу тармоқларни ривожлантириш ишлари бўйича ҳисоботлар билан танишди.
Ҳозирда Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга камайган бўлса, Россияга экспорт бутунлай тўхтатилган, дея таъкидланди йиғилишда.
«Шу сабабли давлатимиз табиий газ ҳамда барча хом ашё ресурсларни қайта ишлаш ва тижоратлаштиришни йўлга қўймоқда. Импорт маҳсулотларини ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, иқтисодий самарадорликни ошириш учун чора-тадбирлар кўрилмоқда», — дейилади телесюжетда.
Март ойининг бошида «Ўзтрансгаз» бошқарув раиси Улуғбек Сайидов «Газета.uz» га берган интервьюсида коронавирус сабабли карантин эълон қилинганидан кейин Хитой вақтинча табиий газни қабул қилишни, шу навбатда Ўзбекистон газини ҳам, тўхтатиб қўйганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Унинг сўзларига кўра, «Ўзтрансгаз» ички бозорга 40 млрд кубометр атрофида газ етказиб беради. Ундан ташқари, Россияга 6 млрд кубометр газ Туркманистон ва Қозоғистон орқали транспортировка қилинар эди. Asia Trans Gas ҚК ёрдамида (Хитойнинг TAPLINE CNPC ва «Ўзбекнефтегаз» орасида) Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газотранспорт тизими орқали 35−38 млрд кубометр газ транспортировка қилинади.
2020 йилга газ етказиб бериш бўйича шартномаларга кўра, Хитойга 2−6 млрд кубометр атрофида, Қирғизистонга 60 млн кубометр атрофида, Тожикистонга 200 млн кубометр атрофида газ экспорт қилиш режалаштирилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди