06:00 / 25.07.2020
3 143

Водий вилоятларида ҳудудлар мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилади

Водий вилоятларида ҳудудлар мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилади
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида туманлар ҳудудлари мева-сабзавотлар, жумладан органик маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштирилади. Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Баҳодир Холиқов 24 июль кунги брифингда шу ҳақда маълумот берди.

Айтилишича, ҳозирда бу борада Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Холиқовга кўра, модернизация лойиҳаси доирасида интенсив боғлар ташкил этишда оператор корхоналарни ташкил этиб, банклар иштирокисиз тўғридан тўғри молиялаштиришга 65 миллион доллар йўналтириш белгиланган.

Холиқов брифинг давомида 2020 ва 2021 йилларда ташкил қилинадиган интенсив боғ плантациялари ҳақида ҳам маълумот берди.

«Республиканинг барча ҳудудларида 2020 йил кузда ва 2021 йилда камида 3 минг гектарда экспортбоп мева берувчи плантация шаклида интенсив боғларни ташкил қилиб, аҳолига сотишни йўлга қўйилади.

Маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тасарруфидаги ер майдонларида давлат-хусусий шерикчилик асосида интенсив кўчатчилик лойиҳалари амалга оширилади.

Жорий йил якунига қадар Европа Иттифоқи грант маблағлари ҳисобига институтнинг Наманган илмий-тажриба станциясида in vitro лабораторияси, Самарқанд ва Тошкент илмий-тажриба станцияларида тупроқ таҳлили, ўсимликлар физиологияси ҳамда мева навларини аниқлаш лабораториялари фаолияти йўлга қўйилади
», – дейди вазир ўринбосари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Водий вилоятларида ҳудудлар мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилади