09:30 / 28.07.2020
2 250

Тошкент шаҳрида «Инсофли солиқ тўловчи» тизими намуна сифатида жорий этилади

Тошкент шаҳрида «Инсофли солиқ тўловчи» тизими намуна сифатида жорий этилади
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда Солиқ ислоҳотларини изчил давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. “Инсофли солиқ тўловчи” тизимини шакллантириб, шу йил якунига қадар Тошкент шаҳрида намуна сифатида амалга оширишга кўрсатма берилди.

Давлат харидлари ва инвестицқия лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Молия вазирлигига бу борада шаффофликни таъминлаш, жамоат назорати ва рақобатни кучайтириш мақсадида Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш топширилди.

Эндиликда ҳар бир инвестиция лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши белгиланди. 2021 йилдан бошлаб ушбу тизим марказлашган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этилади.

Давлат органларида ҳам яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик тизими жорий этилмоқда. Хусусан, Қурилиш, Соғлиқни сақлаш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларида бу борада ишлар бошланган. Йил якунигача яна 14 та ташкилотда ва давлат улушига эга 10 та банкда ушбу тизимни жорий этиш вазифаси қўйилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тошкент шаҳрида «Инсофли солиқ тўловчи» тизими намуна сифатида жорий этилади