Ўзбекистон Японияга майиз экспорт қилувчи давлатлар орасида 8-ўринни эгаллади. Бугунги кунда қуритилган меваларни Кунчиқар юртга етказиб бериш тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Улар Япониянинг энг йирик интернет-дўконларида — Rakuten, Amazon, Yahoo сотилмоқда, шунингдек "Silk Road Fruits" савдо номи остида қандолат фабрикаларига етказиб берилмоқда.
Ўзбекистондан қуритилган меваларни импорт қилувчи Япониянинг "Global Silk Road Inc." компанияси мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилар билан 500 минг АҚШ долларига шартнома тузди.
«Дунё» АА мухбири "Global Silk Road Inc." президенти Ёсуке Шамото билан суҳбатлашди, савдо ҳамкорлигини ривожлантириш ва компаниянинг истиқболдаги режалари билан қизиқди.
— 2009 — 2012 йилларда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) орқали таълим соҳасида ишлаганман, – деди япониялик бизнесмен. – Ўша кезларда менда Ўзбекистон – Япония ҳамкорлигини ривожлантириш жараёнида қатнашиш истаги пайдо бўлди.
2017 йилнинг декабрь ойида дўстим билан Ўзбекистон маҳсулотларини, асосан қуритилган меваларни Япония бозорларига олиб кириш учун “Global Silk Road Inc.” Компаниясига асос солдик.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон қуритилган мевалари ўзининг бетакрор таъми билан дунёга машҳур.
Японияда ташилаётган юклар сифатига юқори талаблар мавжуд бўлса-да, Ўзбекистоннинг ишончли компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга, мамлакатимиз талабларига жавоб берадиган рақобатбардош брендни яратишга муваффақ бўлдик.
Ўзбекистонлик экспортчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли етказиб бериш ҳажми муттасил ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида мамлакатда бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардан яхши хабардорман. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз ривожига ёрдам беради.
Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари экспорт ҳажмини оширишда улкан имкониятлар тақдим этиши мумкин. Биз Ўзбекистон маҳсулотларининг Японияга импортини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятидамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди