00:23 / 26.08.2020
2 792

Ўзбекистонда илк маротаба хабардор қилиш тизими жорий этилмоқда

Ўзбекистонда илк маротаба хабардор қилиш тизими жорий этилмоқда
АОКАда “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони мазмунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Атҳам Турдиев ушбу масалага тўхталиб ўтди.

Фармонга асосан, 2021 йилдан Ўзбекистон тарихида илк маротаба хабардор қилиш тизими жорий этилмоқда. Бунда фуқаролар фаолияти белгиланган тартибга мувофиқлигини ўз мажбуриятларига оладилар. Яъни тадбиркор белгиланган тартибларга риоя қилиши ҳақида ваколатли органларга бир маротаба хабар қилади. Кейин фаолияти билан бемалол шуғулланса бўлади.

17та лицензияланадиган фаолият йўналишлари, 14 турдаги рухсатномалар ушбу тизимга ўтказилади. Мисол учун, мактабдан ташқари таълим, ломбард, ветеринария даволаш, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш каби фаолиятлар ваколатли органни хабардор этган ҳолда тадбиркорлар ушбу фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Улар алоҳида лицензия олиши шарт эмас
”, - деди Атҳам Турдиев.

Шунингдек, ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш борасида бажарилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан лицензия ва рухсат бериш тартибига оид ҳужжатлар тўлиқ электронлаштирилади. Бу борада Адлия вазирлиги тизимли ишларни бошлаб юборган. Ҳозирда дастурий таъминот устида иш олиб боряпмиз. Бу ягона платформа бўлади. Барча лицензия ва рухсат беришга оид муносабатлар тўлиқ электронлаштирилади.

Бевосита QR код амал қилади, гувоҳномага ҳам ҳожат қолмайди. Платформа ишга тушиши билан тадбиркорлар ҳеч бир ташкилотга бормасдан интернет орқали лицензия олиш ёки электрон тарзда лицензиясидан фойдаланиши мумкин бўлади. Шунингдек, рухсат беришга оид ҳужжатларини ҳам электрон тарзда олиши мумкин бўлади. Вилоятдаги тадбиркорлар ҳам Тошкентга келиб овора бўлмайди. Уйдан туриб электрон рўйхатдан ўтади. Инсон омилини камайтириш ҳисобига коррупция ҳам бартараф этилади
”, - дея таъкидлади Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Атҳам Турдиев.

Фармонга асосан, лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатлари қисқартирилади. Хусусан, 70 турдаги лицензияланадиган фаолият турлари ҳамда 35 турдаги рухсатномалар бекор қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда илк маротаба хабардор қилиш тизими жорий этилмоқда