10:49 / 03.09.2020
2 327

Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди

Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди
Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Мазкур ҳужжат валютани тартибга солиш соҳасидаги амалда бўлган 5 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш орқали қабул қилинди ва 2020 йил 1 сентябрдан кучга кирди.

Мазкур Қоидалар билан валюта операцияларини амалга оширишда қуйидаги янгиликлар жорий этилди:
— жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди;

—​ банклар томонидан мижозлар билан валюта операцияларини амалга оширишда ортиқча вақт ва ҳужжатлар талаб этилиши билан боғлиқ нормалар бекор қилинди;

—​ хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларини конвертация қилиш жараёнлари ҳамда чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этиладиган буюртмаларни банклар томонидан кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди;

—​ валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварағида қатъий равишда маблағлар резерв қилиниши бўйича талаб бекор қилинди;

—​ сотиб олинган маблағлардан фойдаланиш борасида қўшимча қулайликлар яратилди, хусусан, банк мижозларининг махсус валюта ҳисобварағига турли хил сабабларга кўра қайтиб тушган валюта маблағларидан такроран фойдаланиш имконияти яратилди;

—​ Марказий банк томонидан айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш амалиёти бекор қилинди;

—​ айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, валюта айирбошлаш шохобчаларида ходимлар сони, хавфсизлик талаблари, уларни мониторинг қилиш ва бошқа талаблар тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармони билан 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилган, бундан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мустасно.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди