14:52 / 06.11.2020
2 434

Ўзбекистон 9 ойда 13,8 млрд. дона атиргул экспорт қилди

Ўзбекистон 9 ойда 13,8 млрд. дона атиргул экспорт қилди
2020 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 19,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 13,8 млрд. дона атиргул экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,8 млн. АҚШ долларига (7,9 млрд. дона атиргулга) ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп атиргул экспорт қилган давлатлар:

Қирғиз Республикаси – 19,5 млн.
Россия – 135,8 минг
Қозоғистон – 120,7 минг
Тожикистон – 60,5 минг
Туркия – 8,9 минг АҚШ доллари.

Андижон (32,3 %) ва Наманган (22,1 %) вилоятлари республикадаги жами атиргул экспортида 55 % улушга эга.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида ҳудудлар орасида Андижон вилояти энг кўп яъни, қиймати 6,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 3,8 млрд. дона атиргул экспорт қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон 9 ойда 13,8 млрд. дона атиргул экспорт қилди