Ўзбекистонда йил якуни бўйича жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми аввалги йилдагига нисбатан ошиб, 6,6 миллиард долларга етиши ва экспорт кўрсаткичи 15,1 миллиард доллар миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Spot’нинг ёзишича, бу маълумотлар Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати томонидан келтирилган.
Дунёда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдорининг 40 фоизга пасайиши ва 2020 йилда жаҳон савдоси ҳажмининг 25 фоизга камайганига қарамай, мамлакатда йирик инвестиция лойиҳалар ишга туширилган.
«Келгуси йилда 7,5 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини 17 миллиард долларга етказиш режалаштирмоқда. Бунда устувор соҳа энг юқори иқтисодий самарага эга бўлган иқтисодиёт соҳаси бўлади», — дейилади вазирлик хабарида.
Бунинг учун миллий экспортчилар билан ишлашда қуйидаги йўналиш кучайтирилади:
- экспортдан олдин молиялаштириш;
- маҳаллий товарларни халқаро электрон тижорат сайтларида жойлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш;
- ўзбек брендларини жаҳон бозорларига олиб чиқиш.
Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–июнь ойларида ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 4,8 миллиард долларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар – 3,2 миллиард долларни ва давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар — 1,6 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Тошкент Халқаро инвестиция форуми бўйича йиғилиш ўтказди

2020-2022 йиллар учун инвестиция дастури қабул қилинди

Мева-сабзавот экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди

Ўзбекистон 2019 йилни олтинни фаол сотиш билан бошлади

Ўзбекистонга 2017 йилда 4,5 млрд долларлик хорижий сармоя киритилади

Ўзбекистонда 9 ойда 2,65 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди