Бу ҳақда 23 февраль куни Транспорт вазирлигида Airbus International компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтилди.
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Airbus International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице президенти Жак Гарриг ўртасида бўлиб ўтган музокараларда француз компанияси билан ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли режалар муҳокама этилди.
Хусусан, Airbus Helicopters компаниясидан вертолётлар сотиб олиш, ушбу ҳаво транспорт турида қатновларни йўлга қўйиш орқали мазкур йўналишда Марказий Осиё минтақаси бозорида етакчи иштирокчига айланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Ушбу йўналишни ривожлантиришда хорижий давлатларнинг вертолётлар эксплуатацияси ва учувчилар учун тренинглар ўтказиш бўйича тажрибаларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Airbus International компанияси вакиллари аэропортларни бошқариш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан ўз таклифларини билдиришди. Учрашув давомида француз томони жорий йилнинг май ойида Франция савдо вазирининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилаётганини маълум қилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар музокараларда кўтарилган масалалар юзасидан маълумотлар алмашиш ва истиқболда ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олишди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Google Ўзбекистонда ҚҚС тўлашни бошлади

Mastercард тармоғида «HUMO International» тўлов карталари қабул қилинади

100 000 сўмлик банкнот қачондан муомалага чиқарилиши маълум қилинди (фото)

«Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркасида ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан $1,1 млн. долларлик шартномалар имзоланди

«Универсал банк»ка хорижий валюталарда операцияларни ўтказишга лицензия берилди

Airbus 55та самолёт сотиб олиш бўйича тузган шартномасини бекор қилди