2 120
1 апрелдан бошлаб интернет орқали савдо қиладиганлар солиқ органларига хабар бериши шарт бўлади
Давлат солиқ қўмитаси «Электрон тижорат маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида"ги президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
ДСҚ мазкур соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини таъкидлади:
- битимларни, шунингдек, уларни рақамли маконда амалга оширувчи шахсларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилишнинг самарали механизми мавжуд эмас;
- электрон тижорат иштирокчиларини идентификациялаш бўйича инструментларнинг такомиллашмаганлиги;
- электрон тижорат орқали товарларни (хизматларни) сотиб олувчи истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинмаганлиги;
- электрон тижоратнинг норасмий сектори ривожланиши оқибатида солиқ базасининг яширилиши.
1 апрелдан бошлаб жорий этилиши таклиф этилаётган янги тартибга кўра, интернетда савдо қиладиганлар (шу жумладан, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар — Telegram, Instagram, Facebook ва бошқалар орқали товар ва хизматларни сотадиганлар) солиқ органларига ўз фаолиятининг бошланиши тўғрисида хабар беришлари шарт (хорижий юридик шахслар бундан мустасно) бўлади. Бундан кейин эса савдо майдончасида жойлаштирилиши керак бўлган махсус рақамли кодни олишлари керак бўлади.
Тадбиркор товар-моддий бойликларни олиш учун электрон шартномалар, товар-транспорт юк хатлари ва ишончномаларни расмийлаштириш, шунингдек, онлайн режимда давлат солиқ хизмати органларига электрон тижорат доирасида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўтказиш функцияси мавжуд бўлган виртуал кассалардан фойдалана олади.
Ҳужжатга асосан, сотувчи ва юк ташувчилар томонидан товар-кузатув ҳужжатларини (ҳисобварақ-фактуралар (инвойс), юк хати ва бошқа ҳужжатларни) «Юк ташиш мониторинги» ахборот платформасида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Тадбиркорлар товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси бўйича фаолиятини бошлаш тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда хабар беради. Шу билан бирга, янги тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш автоматлаштирилган тизими орқали Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан амалга оширилади.
Электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрини юритиш Давлат солиқ қўмитасига топширилиши кўзда тутилган. Ҳозир уни «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази бошқаради.
Давлат солиқ қўмитасига 1 сентябрга қадар электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрини модернизация қилишни амалга ошириш ва унинг негизида товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни таъминловчи «E-trade» электрон тижоратни бошқариш бўйича ягона ахборот платформаси яратилиши вазифаси юкланди.
Ҳудди шу санага қадар, «E-trade» платформасида харидлар, ҳисоб-китоблар ва электрон чеклар тарихини сақлаш имкониятини берувчи шахсий кабинетини яратиш белгиланмоқда. Шу билан бирга, Ягона платформа маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш бўйича чораларни кўриши керак бўлади.
Электрон тижорат иштирокчилари, тўлов тизимлари томонидан Ягона платформадан фойдаланиш, шу жумладан, товарлар (хизматлар) реализацияси бўйича рекламани жойлаштириш бепул тарзда амалга оширилади.
Лойиҳа қуйидаги бозор иштирокчилари учун имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этади:
1) Ўзбекистонда жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда реализацияни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишни 1 апрелга қадар амалга оширганда ҳисобга қўйиш муддатларини бузилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади;
2) 2023 йил 1 январга қадар ўз фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида белгиланган тартибда солиқ органларини хабардор қилган хўжалик юритувчи субъектлар учун товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга ошириш натижасида олинган даромад ёки фойда бўйича айланмадан олинадиган солиқ ва фойда солиғининг ставкалари, улар товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси билан шуғулланадиган Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган киритилмаганлигидан қатъий назар, 50 фоизга пасайтирилади;
3) 2023 йил 1 январгача бўлган муддатга товарлар (хизматлар) электрон савдоси билан шуғулланувчи ва ўттиз ёшгача бўлган битта жисмоний шахс томонидан рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига солиқ органларини хабардор қилган ҳолда қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилиши режалаштирилмоқда:
- маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича — уларни кейинчалик 24 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;
- ижтимоий солиқ ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича — уни кейинчалик 24 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан.
Ўзгаришларнинг кучга кириши солиқ йиғишни 196 миллиард сўмга ошириши кутилмоқда. Лойиҳа муҳокамаси 7 мартга қадар давом этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди