19:46 / 13.04.2021
25 171

Ёшларни ишга олган корхоналарга солиқ ва бошқа соҳаларда имтиёзлар берилади

Ёшларни ишга олган корхоналарга солиқ ва бошқа соҳаларда имтиёзлар берилади
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар масаласи бўйича видеоселектор ўтказди. Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, ёшларни ишга олган корхоналарга бир қатор имтиёзлар берилади.

Жумладан, 1 майдан бошлаб, агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади.

Бу орқали жорий йилда камида 500 минг ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизми яратилади ва тадбиркорлар ихтиёрида бир йилда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ қолади.

Шунингдек, 1 июндан бошлаб, «ёшлар дафтари»га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади.

Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади.

1 майдан бошлаб, «Ёшлар дафтари»га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади.

Шу билан бирга, 1 майдан бошлаб, ходимлари сонининг камида 70 фоизи «ёшлар дафтари»га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ёшларни ишга олган корхоналарга солиқ ва бошқа соҳаларда имтиёзлар берилади