18:45 / 20.04.2021
2 652

МИБ: Берунийда давлат фойдасига 2 млрд. 178,1 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилди


Беруний туман Давлат Солиқ Инспексиясининг 2021йил 24 февралдаги қарздор "BERUNIY CLUSTER" МЧЖдан ундирувчи Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 2 млрд. 178 млн. 095,6 минг сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Беруний тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳужжати давлат ижрочиси томонидан қўзғатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор жамият банкдаги барча ҳисоб-рақамларига банд солинган.

Шундан кейин, орадан кўп вақт ўтмай, жамият томонидан ижро ҳужжатида белгиланган жами 2 млрд. 178 млн. 095,6 минг сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғи билан ундирилди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон  Республикаси  “Суд ҳужжатлари ва бошқа  органлар  ҳужжатларини  ижро  этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан амалда ижро қилиниб, тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » МИБ: Берунийда давлат фойдасига 2 млрд. 178,1 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилди