30 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани тўғрисида хабар берилганди. Йиғилишда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг лавҳасида сўз боради.
Йиғилишда давлат раҳбари маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳам ҳокимларнинг қўлидаги масала эканлигини таъкидлаган. Шавкат Мирзиёев ҳафтада бир марта банк ва солиқ идоралари раҳбарлари билан вилоят ҳокимларининг ўзлари гаплашишини, ҳар бир туманнинг ким бўлишидан қатъий назар, банк билан солиқчисининг кўзига қараб баҳо бериш кераклигини қайд этган.
«Бизга катта тўсиқ — банк билан солиқ. Иқтисодиётимизга тўсиқ. Ҳар бир вилоят ҳокими банк ва солиқ билан ҳар ҳафта бир марта гаплашади. Халқимиз бизни боқиб олади, олдин халқимизни озгина оёққа турғизиб олайлик.
Коррупцияни илдизи билан йўқ қилмасак, ислоҳотларимиз амалга ошмайди. Иқтисод нуқтаи назаридан банкнинг капитали бўлиши учун қанча пул беряпмиз? Шу пайтгача банк қолармиди? Банкрот бўларди. Чет элдан келиб банкимизни сотиб оладиганлар жуда кўп, мен бунга рухсат бермаяпман. Ўзимизнинг халқимизга ўзимиз хизмат қилишга ўрганайлик, деяпман. Солиқлар ўзимизда қолсин деяпман…», — дейди давлат раҳбари.
Шунингдек, Президент қайси туманда ишсизлар кўп бўлса, бу ўша туманнинг раҳбарлари, тўртта сектори чиқарган қарорлар бўйича ишламаётганидан далолат беришини айтиб ўтган. «Ҳозир сизларга ҳамма шароитни яратиб, халққа хизмат қилгин, деб пул беряпмиз», — дейди Шавкат Мирзиёев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди