2 542
«Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди
Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистонда 2020 йилни энг кўп зарар билан якунлаган давлат корхоналари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби рўйхатнинг 9-поғонасидан ўрин эгаллади. Клуб 2020 йилни 82,7 миллиард сўм зарар билан ёпган.
«Пахтакор» 2020 йилда Ўзбекистон Суперлигаси, мамлакат Кубоги ва Лига Кубогида ғалаба қозонди. Жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида 1/8 финалга қадар етиб борди. 2020 йилги мавсум якунланганидан кейин жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе ва бир қатор таниқли футболчилар клубни тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг 80 фоиз улуши 2017 йилда SFI Management Group МЧЖга берилганди. Компания беш йил ичида клубга камида 200 миллиард сўм сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилганди.
2021 йилнинг февраль ойида «Ўзметкомбинат», Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхоналари SFI Management Group ишончли бошқарувидан чиқарилгани хабар қилинганди. Бироқ «Пахтакор» ҳозирда ҳам компаниянинг лойиҳалари қаторида турибди.
SFI Management Group кимга тегишли?
2018 йил августида компания Ўзбекистондаги лойиҳаларга Алишер Усмонов ҳомийлигида жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик тадбиркор SFI'нинг эгаси Фаттоҳ Шодиэв эканлигини рад этган, аммо унинг акаси ва дўстининг оиласига тегишли эканлигини билдирган.
Ҳозирда компания сайтида Ўзбекистондаги фақат иккита лойиҳа — «Пахтакор» ФК ва «Тошкент металлургия заводи» кўрсатилган. Аввалроқ рўйхатда Euroasia Insurance, «Ўртачирчиқпарранда» ва «Ўзкимёфарм» ҳам бўлган.
Маълумот учун, SFI Management Group МЧЖ хорижий корхонаси корхоналарни бозор муносабатларига мослаштириш, халқаро стандартларни жорий этиш, хорижий мутахассислар ва инвестицияларни жалб қилишда фаол иштирок этиш орқали Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди