2 737
Декларация асосида ҳисобланган даромад солиғи жорий йилнинг 1 июнига қадар тўланиши лозим
Жорий йилнинг 1 апрелига қадар Тошкент вилояти бўйича 44 219 нафар жисмоний шахслардан 2020 йил учун жами йиллик декларациялар қабул қилиб олинган бўлиб шулардан 15 993 нафарига жами 24,5 млрд.сўм декларация асосида даромад солиғи ҳисобланди.
Солиқ кодексининг 398-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахслар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациянинг маълумотларига кўра ҳисоблаб чиқарилган солиқни ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўланиши белгилаб қўйилган.
Фуқаролар 2020 йилда олинган даромадлар бўйича тақдим этилган декларация асосида ҳисобланган даромад солиғини жорий йилнинг 1 июнига қадар амалга оширилиши лозимлиги эслатиб ўтилади.
Солиқ тўловчилар ҳисобланган солиқни тўлов хабарномасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан ёки электрон тўлов тизими (UPay ва PayMe) орқали амалга оширишлари мумкин.
Жисмоний шахслар ҳисоблаб чиқарилган солиқни чет давлатда жойлашган банк ҳисобварағидан чет эл валютасида тўлаши мумкин.
Солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган солиқни тўлаш тўлов хабарномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилиши керак.
Белгиланган муддатда солиқ тўловини амалга оширилмаган тақдирда тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир календарь кун учун пеня ҳисобланади.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди