17:43 / 14.06.2021
7 456

Ўзбекистонда муомалага чиқарилган 2 000 сўм ва 20 000 сўмлик купюралар


Фото: Telegram / «Давлетовуз»
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 14 июнидан бошлаб номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисида хабар берилганди. Telegram’даги «Давлетовуз» канали янги банкноталарнинг илк сурати билан бўлишди.

Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) «Буюк ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон тарихига бағишланган. Аввалроқ Марказий банк мазкур купюраларга оид батафсил маълумотлар билан бўлишган эди.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда ўзбек сўмининг энг катта қийматли купюраси 100 000 сўм ҳисобланади. Мазкур купюра 2019 йил 25 февралдан муомалага чиқарилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда муомалага чиқарилган 2 000 сўм ва 20 000 сўмлик купюралар