17:30 / 16.07.2021
3 646

ДСҚ: «Бир нечта cолиқ ҳисоботларини кечиктирган солиқ тўловчиар жаримага тортилмайди»


ДСҚ ахборот тизимидаги узилишлар туфайли солиқ ҳисоботларини кечиктирган солиқ тўловчилар молиявий санкциядан озод этилишини маълум қилди.

Давлат солиқ қўмитаси жорий йил II чорак учун айланмадан олинадиган солиқ ҳамда июнь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини 2021 йил 16 июлгача тақдим этмаган солиқ тўловчиларга нисбатан жарималар қўлланмаслигини билдирди.

Расмий хабарга кўра, ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаган солиқ тўловчилар молиявий санкциялардан ЖШШИРдан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш ва электр таъминоти тизимидаги узилишлар солиқ органларининг ахборот тизимлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши натижасида тизимда юзага келган носозлик туфайли озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ молиявий жаримани ҳудудлар имкониятидан келиб чиқиб белгилаш таклифи билдирилган эди. Унда солиқ органлари томонидан корхоналарга қўлланиладиган молиявий жарима миқдори бир хил (барча ҳудудларда 5 миллион сўм) белгилангани, жарима миқдорини ҳудудлар имкониятидан келиб чиқиб диверсификация қилиш кераклиги илгари сурилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ДСҚ: «Бир нечта cолиқ ҳисоботларини кечиктирган солиқ тўловчиар жаримага тортилмайди»