2 033
Президент: «Беш йил ичида ЯИМни камида 100 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда»
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 27 август куни Навоий вилоятининг Кармана туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш маросимида энергетика соҳасидаги устувор вазифалар ва режаларни айтиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарининг айтишича, сўнгги 5 йилда тадбиркорлар сони 25 фоизга, уларнинг электр энергияси истеъмоли ҳажми эса 30 фоизга кўпайган. Унинг таъкидлашича, келгуси 5 йилда иқтисодиёт ўсишини 1,5 баробарга ошириб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 100 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
«Бу борада ўрта ва йирик шаклдаги минглаб янги саноат корхоналари ишга туширилиб, электр энергиясига эҳтиёж 100 миллиард килоВатт соатга етади. Бу рақам ҳозиргидан 30 миллиард килоВатт соатга кўп дегани», — деган Президент.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, шу сабабли электр энергияси соҳасида янги ислоҳот ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича жуда катта режалар белгилаб олинган. Жумладан, келгуси 5 йилда қиймати 6,5 миллиард доллар бўлган 19 та лойиҳа ҳисобидан қўшимча равишда 11 минг 500 мегаВатт янги қувватлар ишга туширилади. 2030 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланувчи манбалар улуши 30 фоиздан ортади. Электр энергиясини ҳудудларга етказиш учун 500 ва 220 киловолтли 3 минг километр янги электр тармоқлари барпо этилади.
Президентнинг қайд этишича, бугунги кунда паст кучланишли тармоқларнинг 66 фоизи, подстанцияларнинг 74 фоизи ва трансформатор пунктларининг 50 фоиздан кўпроғи эскирган. Шу боис келгуси беш йилда жами 70 минг километр паст кучланишли электр тармоқлари, 22 минг дона трансформатор ва 100 дан ортиқ подстанциялар янгиланади.
«Кейинги пайтда қўшни мамлакатлар билан ягона энергетика занжирини ташкил этиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Шу мақсадда, электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади. Энг муҳими, минтақамиз мамлакатлари энергия тизимини ўзаро боғлайдиган қўшимча магистрал тармоқларни ишга туширамиз. Бу албатта барча қўшни давлатлар учун ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда катта имкониятлар яратади», — деган Шавкат Мирзиёев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди