Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича
Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларининг «ўсиш нуқталари» белгиланганлиги муносабати билан қуйидагилар ер, мол-мулк солиқлари, айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади:
Ўзбекистон Президенти томонидан белгиланадиган, Қорақалпоғистон ҳар бир шаҳар ва туманларининг ўзига хос «ўсиш нуқтаси» деб аниқланган фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар;
Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган янгидан ташкил этиладиган саноат йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар;
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланадиган, шароити оғир бўлган 45 та маҳалла ва овулларда янгидан ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари – 2026 йил 1 январга қадар.
Фарғона вилояти бўйича
Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар ҳудудида жойлашган эксклавлари учун алоҳида солиқ ставкалари белгиланмоқда (Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси):
фойда солиғи (15%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12%), ижтимоий солиқ (бюджет ташкилотларидан ташқари) (12%) ва айланмадан олинадиган солиқ (4%) бўйича 1 фоиз миқдорида солиқ ставкаси белгиланмоқда;
қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалда ҳар ойда тўланадиган 25 минг сўм ўрнига, ҳар чоракда 25 минг сўм миқдорида тўланади;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ ставкаси амалда ҳар ойда тўланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (ойига 245 минг сўм) ўрнига, йилига бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида (ойига 20 минг сўм) тўланиши белгиланмоқда.
Туризм ва спорт соҳаси бўйича
2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи субъектлар фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтириб ҳисоблаган ҳолда тўлаши, ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада (1 фоиз) тўлаши, юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод қилинади;
солиқ тўловчининг президент ёки ҳукумат қарорлари билан белгиланадиган дастурларда иштироки натижасида олинган бонуслар, мукофотлар кўринишидаги пул тўловлари тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади ва бошқалар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”