Ҳукумат қарори (618-сон, 04.10.2021 й.) билан Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.
Низомга кўра, экспорт қилувчига компенсация тақдим этилиши учун:
- экспорт қилувчи Ўзбекистонда давлат рўйхатига олинган;
- маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган;
- маҳсулотлар Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаган давлатларга экспорт қилинган (Афғонистонга экспорт қилинган ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);
- маҳсулотлар экспорт режимига жойлаштирилган (5000 АҚШ долларигача маҳсулотларнинг почта жўнатмалари орқали экспорти мустасно);
- экспорт шартномасида маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари экспорт қилувчи зиммасига юкланган ва тўловлар экспорт қилувчи томонидан амалга оширилган бўлиши керак.
Ариза ва тегишли ҳужжатлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда, агентлик веб-сайти орқали тақдим этилади.
Экспорт қилувчи аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан қарор (хулоса) ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Бунда аризани кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
Қуйидагилар компенсация тўлашни рад этишга асос бўлади:
- ҳужжатларнинг белгиланган талабларга номувофиқлиги;
- ҳужжатларда нотўғри, ишончсиз маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш;
- жорий йил учун ажратилган субсидия тугаганида.
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қоплаб берилиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди