
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг 20.05.2021 йилдаги солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки хисобидан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорига асосан ФХ “Baxt imkon rivoj” дан 123 243,4 минг сўм солиқ қарзи ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга солиқ қарздорликларини бартараф этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ФХ “Baxt imkon rivoj” ҳисобидан 123 243,4 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, давлат солиқ бошқармасининг тегишли ҳисоб рақамларига йўналтирилди ва ижро иши юритуви тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар