00:35 / 27.10.2021
1 569

Мамаризо Нурмуродов: Инфляция даражасини пасайтирмайдиган бўлсак, юқори фоизли кредитлардан фойдаланишга мажбур бўламиз

Мамаризо Нурмуродов: Инфляция даражасини пасайтирмайдиган бўлсак, юқори фоизли кредитлардан фойдаланишга мажбур бўламиз
Ўзбекистонда инфляция даражаси пасайтирилмаса, юқори фоизли кредитлардан фойдаланишга тўғри келади. ЎзАнинг хабар беришича, бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ривожланиш прогнозига кўра, 2021 йилда инфляция даражаси 9—10 фоиз, 2022 йилда 10—11 фоиз, 2023 йилда 7—8 фоиз бўлади. Бу инфляцияни 2022 йилда 8 фоизгача, 2023 йилда эса 5 фоизгача пасайтиришни режалаштирган Марказий банк прогнозларидан фарқ қилади.

«2023 йилгача республикамизда инфляция даражасини йилига 5 фоизгача тушириш — олдимиздаги асосий вазифа. Шуни таъкидлаш жоиз, бу йилги инфляциянинг шаклланиши кейинги йилга база бўлади. Биздаги ҳисоб-китобларга кўра, пул-кредит соҳасидаги амалга ошириладиган ишларнинг энг асосийси иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар. Биз 2023 йилга келиб 5 фоизлик инфляцияга эришишда барча чораларни кўрамиз», — дейди Мамаризо Нурмуродов.

Унинг сўзларига кўра, Марказий банк инфляцияни жиловлашига монопол корхона ва компаниялар мавжудлиги таъсир кўрсатиши мумкин.

«Хусусий бўладими, давлатники бўладими монопол ташкилотларнинг сақланиб қолиши чора-тадбирларимиз самарадорлигини маълум миқдорда пасайтириши мумкин. Келгуси йилги ва 2023—2024 йилги режалаштирилган пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларидан яна бири тадбиркорларга хориждан маҳсулот олиб келиб сотиш имконини беришдир.

Хориждан маҳсулот олиб келадиган бизнес вакиллари шаклланишига шароит яратиш ҳамда ҳудудларда савдо инфратузилмасини яхшилаш учун аниқ чоралар кўрилмоқда. Амалга оширилаётган ишлар 1—2 йилда ўз самарасини бериб, нарх-навони барқарорлаштиришга имкон яратади.

Энг асосийси, инфляция даражасини сезиларли даражада пасайтирмайдиган бўлсак, биз юқори фоизли кредитлардан фойдаланишга мажбур бўламиз
», — деган у.

Марказий банк ҳисоботига кўра, 2021 йилнинг сентябрь ойи якунлари бўйича йиллик инфляция 10,8 фоизни ташкил этиб, базавий сценарий доирасидаги прогноз кўрсаткичларидан бироз юқори шаклланмоқда. 2021 йилда умумий инфляция динамикасини белгилайдиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши бўлиб, йиллик инфляция даражасига 6,1 фоиз бандлик оширувчи ҳисса қўшди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Мамаризо Нурмуродов: Инфляция даражасини пасайтирмайдиган бўлсак, юқори фоизли кредитлардан фойдаланишга мажбур бўламиз