date

Bitcoin волатиллиги 8 ойлик минимумга тушди: Нарх кескин кўтариладими

Bitcoin волатиллиги 8 ойлик минимумга тушди: Нарх кескин кўтариладими

Bitcoin (БТК) кутилаётган волатиллиги 36 фоизга тушиб, сўнгги саккиз ойдаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Бу профессионал трейдерлар нархнинг кескин ўзгариши эҳтимолини паст баҳолаётганидан далолат беради. Волатилликнинг пасайиши ўз-ўзидан ўсиш ёки пасайиш сигнали бўлмаса-да, Bitcoin деривативлари маълумотлари "айиқлар"нинг ҳаддан ташқари ишончи буқаларнинг кескин ўсишига туртки бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Март ойида Bitcoin 63,000 ва 71,000 УСД оралиғида савдо қилинганида ҳам волатиллик 50 фоиздан юқори бўлган эди. Бироқ, трейдерлар 60,000 УСД атрофидаги қўллаб-қувватлаш даражасига кўпроқ ишонч билдира бошлагач, хавфни идрок этиш даражаси ва волатиллик пасайди. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, институционал иштирокчиларнинг кўпайиши ва дериватив маҳсулотларнинг кенгайиши Bitcoin нархини бирмунча "жиловлаган".

УТХО Манагемент инвестиция бўйича директори Тйлер Эванснинг таъкидлашича, рақамли кредит маҳсулотлари Bitcoin волатиллигига қарши ўзига хос буфер яратди. Йирик инвесторлар, жумладан майнерлар ва Bitcoin захираларини тўплаётган компаниялар ўз активларини сотиш ўрнига, гаровга қўйилган кредитлардан фойдаланишни афзал кўрмоқда. Шунга қарамай, актив ҳали тўлиқ етилмагани сабабли волатиллик яна 42 фоиздан юқорига қайтиши мумкин.

Тарихан, нархнинг йирик ҳаракатлари узоқ давом этган консолидация ва паст волатиллик давридан кейин содир бўлади. КоинГласс маълумотларига кўра, 78,000 ва 83,000 УСД оралиғида кўплаб шорт (сотиш) позициялари тўпланган. Агар нарх ушбу даражага етса, леверажли позицияларнинг ликвидацияси нархнинг янада юқори сакрашига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирда профессионал трейдерлар Bitcoin нархи пасайишидан бироз хавфсирамоқда, чунки пут (сотиш) опсионлари калл (сотиб олиш) воситаларига нисбатан 14 фоизли премиум билан савдо қилинмоқда. Нейтрал бозорда бу кўрсаткич -6% ва +6% оралиғида бўлиши керак эди, бироқ сўнгги тўрт ой давомида бозор иштирокчилари эҳтиёткорликни сақлаб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Bitcoin волатиллиги 8 ойлик минимумга тушди: Нарх кескин кўтариладими