14:05 / 12.11.2021
3 012

Ўзбекистонда 2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилиши мумкин

Ўзбекистонда 2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилиши мумкин
Ўзбекистонда 2022 йилда энергия ресурслари, жумладан, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси, совуқ сув ва канализация тарифларининг нархлари индексация қилиниши мумкин. Бу ҳақда 2022 йил учун бюджетнома бўйича Ҳисоб палатасининг хулосасида маълум қилинган.

Хусусан, энергия ресурсларининг истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш базасидаги вазни ва индексга таъсири асосидаги ҳисоб-китобларга таянилса, мазкур ресурслар нархларининг ошиши қуйидагича кўринишда бўлиши мумкин:

электр энергияси — 33 фоиз;
табиий газ — 21 фоиз;
иссиқ сув ва иссиқлик энергияси — 20 фоиз;
совуқ сув ва канализация — 34 фоиз.

Таъкидланишича, 2020—2021 йилларда истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш базасида юқори вазнни эгалловчи энергия ресурслари, жумладан, электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи деярли ўзгармаган. Ушбу ресурсларнинг асосий етказиб берувчилари – давлат улушидаги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖларининг тарифлари оширилмаган.

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, энергия ресурслари тариф нархларининг 2022 йилда кескин оширилиши фонида, жорий инфляция даражасининг ўтган йилга нисбатан пасайишини таъминлаш учун бошқа истеъмол товар ва хизматлар нархлари ўсиш суръатларини сезиларли даражада пасайтириш талаб этилади», — дейилади тавсия қилинган.

Бунинг учун ҳукумат ҳамда тармоқ вазирлик ва идораларига истеъмол таркибидаги юқори вазнга эга озиқ-овқат (гўшт, ун маҳсулотлари, мевасабзавотлар), ноозиқ-овқат товарлари (кийим-кечак, қурилиш моллари) ва бошқа хизматлар (транспорт ва алоқа)га бўлган талабни тўлақонли таъминлаш орқали, улар нархларининг барқарорлиги таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилиши мумкин