Ўзбекистонга телефонлар асосан қайси давлатлардан олиб келинаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонга телефонлар асосан қайси давлатлардан олиб келинаётгани маълум бўлди
Ўзбекистон 14 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 154,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,2 млн дона мобил телефон импорт қилган.

Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 млн донага ошган.

Ўзбекистон 14 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагича:

Хитой – 79,5 млн;
Вьетнам – 60 млн;
Ҳиндистон – 7,2 млн;
Қозоғистон – 5,3 млн;
БАА – 1,4 млн;
Германия – 647 минг;
Россия – 175,8 минг АҚШ доллари.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар