Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишининг олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида хусусий тиббиёт муассасаларига ҳайдовчиларни ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш хизмати соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таркибидаги давлат унитар корхоналари хусусий секторга ўтказилади. Бунда, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш хизматини босқичма-босқич жаҳон тажрибаси асосида чиқинди таркибидан келиб чиқиб алоҳида йиғиш кўзда тутилган.
Маиший чиқиндиларни ташиш ва қайта ишлаш хизматларига хусусий секторни давлат-хусусий шериклик тизими асосида жалб қилиш ҳам назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди