Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган «Тадбиркорлар мактаби» ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, банк ва уюшма раҳбарияти, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Марказ фаолияти тадбиркорлик субъектлари ва манфаатдор аҳоли вакилларини қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида бизнесни замонавий асосда ташкил қилишга ўқитиш ҳамда уларга янада кенг имкониятлар яратишга қаратилган.
Бу ерда машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади. Бунинг учун ўқув маркази зарур таълим воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланди, етарли адабиётлар фонди шакллантирилди.
Марказда ўқув курслари жами 72 соатга мўлжалланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини қамраб олиш имкони мавжуд.
Ўқув маркази фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳадаги малака даражаси мунтазам ошириб борилади, илғор архитектура ва дизайнерлик тамойилларига асосланган «келажак материаллари» номенклатураси кенгайтирилиб, ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар кенг жорий этилади.
Шунингдек, марказ бўлажак тадбиркорларнинг молия, солиқ, маркетинг ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, илғор ва замонавий технологиялар, ишланмалар, билимлар ва илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи янги тадбиркорларни кашф этишга хизмат қилади.
Очилиш маросимида сўз олганлар «Тадбиркорлар мактаби», шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғи учун янги технологиялар ва инновациялар марказига айланишини таъкидладилар.
Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзсаноатқурилишбанк ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан изланишлар давом эттирилиши қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»