Мамлакатда, аввалги икки йилдаги каби, олтинни саноатни ривожлантиришга сарф этиш давом этмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йил якуни бўйича ташқи савдо ҳажми 42,1 млрд долларни ташкил этган. Бу ундан олдинги йилга нисбатан 5,8 млрд долларга кўпроқ. Шундан 16,6 млрд доллари экспортга, 25,4 млрд доллари импортга тўғри келади.
Ўзбекистон ким билан кўпроқ савдо ишларини олиб борган
Сўнгги йилларда илк бор Россия Ўзбекистоннинг савдодаги асосий ҳамкорига айланди. Бу давлат билан товар айирбошлаш ҳажми 7,5 млрд долларга етган.
Хитой 7,4 млрд доллар билан иккинчи ўринга тушган бўлса, Қозоғистон 3,9 млрд доллар билан учинчи ўринни эгаллади.
Туркия тўртинчи ўринни (3,3 млрд доллар), Жанубий Корея эса бешинчи ўринни (1,8 млрд доллар) эгаллаган.
Шунингдек, Қирғизистон, Туркманистон, Германия, Украина ва Афғонистон ҳам кучли ўнликдан жой олган.
Ўзбекистон бу мамлакатларнинг деярли барчаси билан савдо муносабатларида сотишдан кўра, кўпроқ сотиб олади. Айниқса, Жанубий Корея билан орадаги фарқ кучли — экспорт атиги 51,8 млн долларни, импорт эса 1,8 млрд долларни ташкил этган.
Ўзбекистон кимга нима сотди
Биринчи ўринда саноат товарлари (улуши 26,1 фоиз). Иккинчи ўринда олтин (24,7 фоиз), учинчи ўринда хизматлар (15,3 фоиз).
Миқдорлар ҳақида гапирадиган бўлсак, саноат маҳсулотлари 4,3 млрд долларга, олтин 4,1 млрд долларга, хизматлар эса 2,5 млрд долларга сотилган.
Ўғитлар ва энергия ишлаб чиқарувчи машиналар экспорти бир неча баравар ошди, аммо сабзавот ва мевалар, ёғлар, электр токи, чўян, пўлат ва олтин савдоси камайди.
15,2 фоиз улуш билан Хитой асосий харидор бўлган. Иккинчи ўринда Россия (12,4 фоиз), учинчи ўринда Туркия (10,2 фоиз).
Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятлари хорижга энг кўп маҳсулот сотган. Энг кам сотганлар — Жиззах ва Хоразм вилоятлари.
Ўзбекистон кимдан нима сотиб олди
Биринчи ўринда, аввалги йиллардаги каби, саноатни ривожлантириш учун машина ва ускуналар (8,2 млрд доллар).
Иккинчи ўринда саноат маҳсулотлари (4,7 млрд доллар), учинчи ўринда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (2,5 млрд доллар).
Ичимликлар, газ ва ҳайвонлар импорти бир неча баробар ошган. Хориждан олтин, арматура, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар харид қилиш камайган.
Ўзбекистон энг кўпи Россия (21,4 фоиз), Хитой (19,4 фоиз) ва Қозоғистондан (10,8 фоиз) харид қилган.
Ҳудудлар бўйича энг кўп импорт қилинган маҳсулотлар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларига тўғри келади. Энг ками — Сурхондарё вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятига.
Эътиборга молик жиҳатлар
Ўзбекистон сотишдан кўра, кўпроқ сотиб олишда давом этмоқда. Бу иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун ресурслар ва воситалар сотиб олинаётгани билан изоҳланади.
Шу мақсадда мамлакат бир неча йиллардан бери саноат учун зарур бўлган машина ва ускуналарга энг кўп маблағ сарфлади. Бунинг эвазига, масалан, олтин юборилмоқда.
Хитой сўнгги йилларда илк бор биринчиликни қўлдан бой берди ва Россия асосий ҳамкорга айланди. Бу ушбу мамлакатдан импорт ҳажмининг кескин ошгани билан изоҳланади.
2021 йилда МДҲ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 32,6 фоиздан 37,7 фоизга ошган. Ўсиш 5,1 фоиз.
Ўтган йили Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулоти ҳисобланган олтин бу йил иккинчи ўринга тушиб қолди. Бу саноат товарлари савдосидаги кучли ўсиш билан боғлиқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда