Ўтган ҳафтада Ўзбекистон корхоналаридан бири Россиянинг Новосибирск шаҳрига форель балиғининг илк партиясини экспорт қилди. Бу ҳақида Россельхознадзор матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Ўзбекистоннинг аттестациядан ўтган корхоналаридан бири Россиянинг Новосибирск шаҳрига автомобил транспорти билан 20 тонна музлатилган форел балиғи юборди”, - дейилган хабарда.
Ушбу товарни етказиб бериш, қонунда белгиланган барча талабларга риоя қилинган ҳолда, Россия божхона ҳамда ветеринар-санитар органлари назорати остида бўлиб ўтди, дейилган хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда сўнгги йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда балиқчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2022 йилда балиқ етиштириш ҳажмини 600 минг тоннага етказиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”