World Gold Council 2021 йил декабр ойида жаҳон бозоридаги олтин олди-сотдиси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон ноябр ойида 21,5 тонна олтин сотганидан кейин йилнинг охирги ойида 8,4 тонна сотиб олиб, захираларни тўлдирди.
“Олтин захираларини фаол бошқараётган Ўзбекистон учун бундай олди-сотди одатий ҳол”, – дейилади World Gold Counsil шарҳида.
Декабр ойидаги ялпи харидларда 3та мамлакат етакчилик қилган: Туркия, Ўзбекистон ва Ҳиндистон.
Туркия 10,1 тонна олтин сотиб олиб, олтин захирасини 394,2 тоннага етказди. Ҳиндистон эса қўшимча 3,7 тонна олтин сотиб олди ва йил охирига келиб умумий олтин захиралари 754,1 тоннага етди.
Қирғизистон (1,1 т), Чехия (0,4 т) ва Украина (0,3 т) ҳам ой давомида йирик харидларни амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси йил бошида 35,13 млрд долларни ташкил қилганди. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари қарийб 400 млн долларга кўпайганини кўрсатмоқда.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов январ ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида регулятор ҳар ойда 80-100 тонна монетар олтин сотишини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”