Ўзбекистонда 2022 йилда умумий қуввати 1474 мегаватт бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, йил якунига қадар мамлакатда 6 та иссиқлик (ИЭС) ва 1 та қуёш фотоэлектр станциялари (ФЭС) йўлга қўйилади.
Хусусан, январь ойида Бухоро вилоятида 270 МВт ва Тошкент вилоятида 240 МВт бўлган 2 та янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилди. Шунингдек, апрель ойига қадар Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилоятида 230 ва 240 МВт қувватли 2 та ва Хоразм вилоятида 174 МВ қувватли 1 та иссиқлик электр станциялари март ойида, Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси йил якунига қадар ишга туширилади. Бунинг натижасида Ўзбекистон энергетика тизимининг амалдаги умумий қуввати 16 минг МВтдан ошади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”