Ўзбекистонда рақамли валютани босқичма-босқич ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш ишларини бошлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуродов «ПЛАС» журналига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундан аввал халқаро экспертлар иштирокида илмий тадқиқот олиб борилади.
Бундан ташқари, келгусида халқаро очиқ банкинг амалиётини ўрганиб чиқиш кўзда тутилмоқда. Мамаризо Нурмуродовнинг таъкидлашича, буларнинг барчаси бозор тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Рақамли валюта ўзи нима?
Бу муқобил ёки қўшимча валюта сифатида фойдаланиладиган электрон пуллардир. Кўпинча уларнинг баҳоси миллий валюта қийматига боғлиқ бўлади.
Хитой, Япония, Эквадор, Нидерландия, Қозоғистон, Россия каби давлат ҳукуматлари ёки марказий банклари ўзининг миллий рақамли валютасини жорий қилиш ҳақидаги режалари ҳақида маълум қилган.
Виртуал иқтисодиётдаги (масалан, онлайн ўйинлар) валюталардан фарқли ўлароқ рақамли валюталар реал товарлар ва хизматларни тўғридан-тўғри сотиб олишда фойдаланилади.
Шунга қарамай, виртуал валюталар атамаси ҳам рақамли валюталарга синоним сифатида қўлланилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”