12:49 / 18.02.2022
1 019

2021 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 8,1 млрд долларни ташкил этди

2021 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 8,1 млрд долларни ташкил этди
Январь ойида Ўзбекистонга трансчегаравий ўтказмалар ҳажми 18 фоизга ошиб, 506,1 миллион долларни ташкил этди, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Регулятор маълумотларига кўра, 2022 йил январь ойида Ўзбекистондан хорижга 127,6 миллион доллар жўнатилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга кўпдир.

2021 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этиб, янги тарихий кўрсаткичга етди.

2021 йилнинг 12 ойи давомида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали тушумлар ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этди, бу 2020 ва 2019 йилларга нисбатан 34 фоизга кўпдир. Республикадан жўнатилган валюта маблағлари ҳажми 1,6 миллиард долларни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2021 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 8,1 млрд долларни ташкил этди
ePN