10:24 / 21.02.2022
975

Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдо тўғрисида битим имзолайди

Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдо тўғрисида битим имзолайди
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳасини имзолашга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар ўрганилди, ўзаро мақбул ечимлар ишлаб чиқилди ва келишиб олинди.

Томонлар икки мамлакат бозорларида харидоргир озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш бўйича мавжуд имкониятларни қайд этиб, ўзаро савдо салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги тўғрисида якдил фикрга келди.

Шунингдек, икки мамлакат божхона органлари ўртасида иккала давлат бўйлаб товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати бўйича электрон ахборот алмашинуви тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми имзоланишини жадаллаштиришга келишилди.

Учрашувда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа масалалари, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 14-йиғилиши кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдо тўғрисида битим имзолайди