Фото: Президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев 4 март куни Исломобод шаҳрида Покистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда «Нишат Групп», «Гетз Фарма», «Пирамид Ложистикс», «Эжаз Груп», «АКД Груп», «Вах Нобель Групп», «Нажиб Файбэр», «Сапфир Груп» каби кўплаб компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Ушбу ширкатларнинг умумий активлари 40 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.
Давлатимиз раҳбари хорижий ташрифлари чоғида бундай учрашувлар ўтказишга алоҳида вақт ажратади. Бу Ўзбекистоннинг ҳамкорликка интилиши юқори эканини намоён этиб, ишбилармонларнинг ишончини оширмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати.
Учрашувда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларида бозор механизмлари жорий қилинаётгани, бизнес ривожини чеклайдиган тўсиқлар бартараф этилгани таъкидланди. Тараққиёт стратегияси асосида хорижий бизнес иштирокини кенгайтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда тизимли алоқалар йўлга қўйилган. Кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ҳажми 5 баробар ошган. Пандемия чекловларига қарамай йил бошидан бери ушбу кўрсаткич яна 70 фоиз ўсган.
Президентимиз сўзининг аввалида Покистон Бош вазири билан ўтказилган музокаралар натижаларига тўхталди.
– Тарихий ташрифимиз давомида илк бор Имтиёзли савдо битимини имзоладик. Транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида назоратга олишга келишиб олдик. Асосий мақсадимиз – маҳсулотларни давлатларимиз ўртасида тўсиқсиз ва энг қисқа муддатларда етказиб бериш тизимини яратишдан иборат, – деди Шавкат Мирзиёев.
Бундай эътибор ва шароитлар ўзаро алоқаларни фаоллаштириб, яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга, келгуси эса 1 миллиард долларга етказиш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирилди.
Фото: Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон Президентининг ташрифи арафасида Исломободда ўтган бизнес форумда тўқимачилик, фармацевтика, қурилиш материаллари, банк-молия, кимё саноати ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 800 миллион долларлик савдо ва инвестиция лойиҳалари бўйича келишувларга эришилган эди. Бу лойиҳаларнинг барчаси саноат кооперацияси дастурига киритилиб, қатъий назоратга олиниши қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари Покистон компанияларини биргаликдаги лойиҳаларни кўпайтиришга чақирди.
- Бугун сизларнинг аниқ таклифларингизни эшитмоқчиман. Бу ерда ҳукумат аъзолари, саноат тармоқлари масъуллари йиғилган. Ўзбекистонда бизнесингиз учун қандай шароит, нима кафолат керак бўлса, кўриб чиқишга тайёрмиз, - деди Президент.
Учрашувда ҳамкорликнинг янги йўналишлари, турли соҳаларда мавжуд имкониятлар юзасидан фикр алмашилди. Истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президентимиз ишбилармонларнинг режаларини маъқуллаб, барча ташаббус ва шартномаларни ўз ичига олган «йўл харитаси» ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”