Молия вазирлиги 2021 йил учун Давлат бюджети даромадларининг ижроси бўйича дастлабки натижаларни тақдим этди.
Унга кўра, турли солиқларнинг тушумлари қанча бўлганлиги ва қанчага ўзгаргани маълум бўлди.
Солиқ органлари томонидан йиғилган тушумлар 2021 йилда 127,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2020 йил билан солиштирганда 24,3 трлн сўмга ёки 23,5 фоизга кўпдир.
2021 йилда солиқ ва божхона органлари томонидан маъмурлаштириладиган ҚҚС бўйича тушумлар 52,8 трлн сўм бўлди. Бу 2020 йил билан солиштирганда 12,6 трлн сўмга ошди.
Акциз солиғи тушумлари 2021 йилда 2020 йил билан солиштирганда 1,4 трлн сўмга ошди ва 13,1 трлн сўмни ташкил этди.
2021 йилда божхона божи тушуми 4,8 трлн сўмни ташкил этди ёки 2020 йил билан солиштирганда 1,2 трлн сўмга ошди.
Фойда солиғи бўйича тушумлар 38,4 трлн сўм бўлиб, бир йилда 9,7 трлн сўмга ошди.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 18,9 трлн сўмни ташкил этди. Ўсиш кўрсаткичи 3,8 трлн сўмга тенг бўлди.
2021 йилда ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи бўйича умумий тушумлар 23,0 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2020 йил билан солиштирганда 1,8 трлн сўмга кўп.
Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тўловлар бўйича тушумлар 2021 йилда 26,4 трлн сўмни ташкил этиб, 131,8 фоизга ўсди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”